Сайлов - 2021

САЙЛОВ ВА ЖУРНАЛИСТЛАР


07.09.2021   1182

7 сентябрь куни 2- Андижон округ сайлов комиссиясининг Матбуот марказида вилоятдаги журналистларни аккредитациядан ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Матбуот маркази раҳбари Рустамжон Эшонов сайлов жараёнларини холис ва тўлақонли ёритиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асосларига тўхталиб, журналистларни аккредитациядан ўтказиш тартиби хусусида маълумотлар берди.

Шунингдек, ОАВ вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кампания даврида ижтимоий тармоқлардаги ёлғон хабарлар, дезинформация ва сиёсий хуружларни аниқлаш, сайловчиларга ҳаққоний ахборотларни ўз вақтида етказиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Округда фаолият кўрсатаётган Матбуот марказида журналистлар учун зарур шароитлар яратилган. Интернет, телевидение-радио, босма нашрларнинг тажрибали ижодкорлари фаол иш олиб бормоқдалар. Марказий сайлов комиссияси янгиликлари ҳамда округ сайлов комиссиясининг фаолияти доимий равишда оммавий ахборот воситаларида кенг оммага ҳавола этиб келинмоқда

Жараёнларни холисона ёритиш, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолини сайловга оид тадбирлар билан ўз вақтида хабардор қилиб бориш мақсадида аниқ режа асосида фаолият юритаётир. Марказий сайлов комиссиясининг эълонлари, материаллари, бўлажак тадбирнинг аҳамияти ва мазмуни тўғрисидаги роликлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмоқда.

Тадбир якунида вилоятдаги ОАВ вакилларидан белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш учун хужжатлар қабул қилинди .