Сайлов - 2021

Сайлов-2021: САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНИ ТАСДИҚЛАНДИ


23.09.2021   1147

23 сентябрь куниМарказий сайлов комиссияси (МСК)нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев олиб борган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матнини тасдиқлаш, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Видеомулоқот тарзида ташкил этилган мажлисда 2-Андижон округ сайлов комиссияси аъзолари ҳам иштирок этдилар.

МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров сайлов бюллетенинг шакли ва матни, уни тўлдириш тартиби тўғрисида тушунтириш берди.Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 31-моддасига биноан сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланди.

Галдаги вазифа округ сайлов комиссиялари МСК томонидан етказиб берилган сайлов бюлеттенларини ўрнатилган тартибда қабул қилиб, сифатли ҳолда сақланишини ва қўриқланишини таъминлаши зарур. Шунингдек, шу йил 11 октябрга қадар участка сайлов комиссияларига сайлов участкасидаги сайловчилар умумий сонининг 5 фоизи миқдорида, 2021 йил 21 октябрга қадар 95,5 фоизи миқдорида сайлов бюллетенларини тегишли тилларда тақсимлаган ҳолда етказиб берилиши айтиб ўтилди. Бюллетенни Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин.

Тадбирда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари БюросиСайловларни кузатиш Миссиясининг вакиллари ва хорижий давлатлар кузатувчиларини ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллариниаккредитациядан ўтказиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Йиғилиш давомида 2-Андижон сайлов округи раиси Комилжон Комилов округ фаолияти юзасидан ахборот берди.

Андижон шаҳри Чўлпон шоҳкўчаси 187-уйда жойлашган Ёшлар марказибиносида фаолият олиб бораётган округ сайлов комиссиясида белгиланлан меъёрлар асосида ишлар қизғин давом этмоқда.

Округ ҳудудида931 та сайлов участкаси тузилган.Улар аҳоли учун қулай ҳудудлар ҳамда янги қурилган бино ва иншоотларда бўлишига эътибор берилди. Ҳозирда барча сайлов участкаларига кўрсаткичлар, пешлавҳалар ва ахборот стендлари тайёрланиб жойлаштирилди. Сайловга оид қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, зарур замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди. Жисмоний ҳаракати чекланган сайловчилар имкониятини эътиборга олган ҳолда биноларга нишаб йўлаклари барпо этилди.

Ҳозирда сайлов участкаларида жами 13 минг 801 нафар аъзо фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 10 минг 748 нафари аввал сайловларда иштирок этган тажрибали фуқаролар. 495 нафар аёл участка сайлов комиссиялари бошқарувида фаол иштирок этмоқда. Шу билан бирга 40 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар вакиллари ҳам таркибга киритилган.

Шунингдек, 2-Андижон округ сайлов комиссияси ҳузурида тажрибали журналистлардан иборат Матбуот маркази фаолият кўрсатмоқда. Шу кунга қадар Марказ томонидан маҳаллий ОАВларида жами 282 та мақола ва телекўрсатувлар эълон қилинди. Бундан ташқари вилоят ижтимоий-сиёсий нашри “Андижоннома” газетасининг auz,andijonnoma.uz, 2-Андижон округ сайлов комиссиясининг расмий телеграм каналида кампанияга старт берилган кунидан мунтазам равишда ахборотлар, репортажлар, лавҳалартезкор ёритилмоқда. Округ сайлов комиссияси раиси томонидан 3 та брифинг ташкил этилиб, журналистларга зарур маълумотлар вақтида етказилди.

Айни дамда участка сайлов комиссиялари аъзолари Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан дастлабки рўйхатини олиб, якуний рўйхатни шакллантириш учун участка ҳудудида яшовчи аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш йўли билан аниқланмоқда. Жараён округ сайлов комиссияси томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.

Асосий эътибор сайловчининг саломатлиги муҳофазаси ва сайловнинг демократик тамойилларига оғишмай риоя қилишга қаратилган.

2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази.