Сайлов - 2021

Сайлов -2021: МДҲ КУЗАТУВЧИЛАРИ МИССИЯСИНИНГ БЎЛИМ БОШЛИҒИ ЕВГЕНИЙ КОЗЯК АНДИЖОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ (+ВИДЕО)


06.10.2021   1025

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳам қисқа фурсатлар қолди. Яқинлашиб келаётган 24 октябрда ҳар бир овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўз номзодларига танловини амалга оширишади. Бу жараённинг адолатли, шаффоф олиб борилиши ва унга тайёргарлик масалаларини ўрганиш мақсадида халқаро кузатувчилар айни дамда мамлакатимизда бўлиб туришибди. 2-Андижон округ сайлов комиссиясига МДҲ кузатувчилари миссиясининг бўлим бошлиғи Евгений Козяк ташриф буюрди.

2-Андижон округ сайлов комиссияси раиси Комилжон Комилов дастлаб сайлов жараёнига Андижон вилоятидаги тайёргарлик масалалари, сайлов участкаларининг ҳозирлиги бўйича маълумотлар берди. Шунингдек, ҳалқаро кузатувчининг саволларига жавоб берилди.

- "Шу йилнинг 29 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнига кузатув - мониторингимизни бошладик. Шуни айтмоқчиманки, Ўзбекистондаги бу кузатувимиз биринчиси эмас. Бу саккизинчи миссиямиз. Асосий гуруҳимиз сайлов жараёнига яқин кунларда етиб келишади. Бу 21-22 октябрларга тўғри келади. овоз бериш жараёнининг ҳар бир ҳудуди, яъни сайлов участкаларида кузатувчиларимизнинг иштирок этиши режамизда бор. Президент сайлови бўйича тўлиқ ҳулосаларимизни ушбу жараён тугаган кундан кеин берамиз, бу сайловнинг кейинги кунларига тўғри келади. Биз узоқ муддатли кузатувчилар сифатида сайловга тайёргарлик масалалари мониторинги давомида бош прокуратура ва суд ҳуқуқ тизими ходимлари билан ҳам суҳбатлашдик. Аниқландики, бугунги кунга қадар сайлов жараёнларига тайёргарлик масалалари ва Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзодларнинг тарғибот-ташвиқот ишлари юзасидан ваколатли давлат органларига ҳеч қандай шикоят аризалари ёки мурожаатлар келиб тушмаган. Бу бизда ижобий фикр уйғотди. Яна жараёнлар билан ваколатимиз доирасида танишишда давом этамиз"- дейди Евгений Козяк - МДҲ кузатувчилари миссиясининг бўлим бошлиғи.

Кейинги жараёнларда халқаро кузатувчилап сайлов участкалари ва унда сайловчилар учун яратилган шароитлар билан танишишди.

2-Андижон сайлов округи матбуот маркази.