Андижон 24

Сарҳисоб: ЮТУҚ БИЗНИКИ, БИРОҚ ЎТГАН ЙИЛДА 202 ТА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ


25.01.2023   691

Бугун Андижон шаҳридаги Маърифат уйи биносида Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан йил сарҳисоби юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма томонидан вилоятда 2022 йилда бажарилган ҳамда янги йилда амалга оширилиши керак бўлган ишлар келишиб олинди. Йиғилишда шаҳар ва туманларнинг бош отинойилари ва тарғиботчи гуруҳ раҳбарлари иштирок этдилар.

-Ҳозирда 909 та маҳалла фуқаролар йиғинида 13635 нафар тарғиботчи ишлаб келмоқда. Уларни ишлата билиш бу – барча муаммоларга баҳам бериш демакдир,- дейди бошқарма етакчи мутахассиси Ферузахон Рустамова. - Албатта ютуқ бизники, бироқ ўтган йилда 202 та жиноят содир этилди. Унинг 50 % аёлларнинг ноқонуний четга чиқиши ва норасмий тармоқлардан фойдаланишига тўғри келади. Мақсадимизҳамжиҳатлик ҳамда ҳамкорликда натижага эришиш.

Йиғилишда отинойиларнинг норасмий фаолияти, ижтимоий кўмакка мухтож оилалар, “Меҳр” дастури асосида келган оилалар билан мунтазам равишда шуғулланиш, уларни ишга жойлаш ва маънавийкўмак бериш, боқимандаликни олдини олишга қаратилган долзарб вазифаларни сифатли ташкил этиш яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

НУРЖАҲОН