Андижон 24

САРИШТАЛИК ШАҲАР КЎРКИ


14.03.2020   8512

Халқимизда поклик – саломатлик, қут-бараканинг асосий омили сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Хусусан, атроф-муҳитмусаффолиги, шаҳар ва қишлоқлар ободлиги, кўча ва гузарларнинг саранжом-саришталигини таъминлаш азалий қадриятлардан саналади. Кўчага чиқинди ташламаслик, сувга ахлат супурмаслик, жамоат жойларини ифлослантирмаслик фарзанд тарбиясидаги асосий жиҳатлардан ҳисобланган.

Бугун шаҳар ободлигини сақлаш ва унинг кўркига кўрк қўшиш мақсадида уй-жой комунал хизмат кўрсатиш Андижон шаҳар бўлимитомонидан Ўзбегим маҳалла фуқаролари йиғини ўрамида жойлашган кўп-қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш, кўкалашзорлаштириш ва бунёдкорлик ишлариамалга оширилди. Ҳусусан уйларнинг кириш йўлагидаги темир эшиклар таъмирланди, кўча ва болалар майдончалари тозаланиб гул кўчатлари экилди, ариқ, зовуралар чиқиндилардан тозаланди, дарахтларга шакл берилиб улар оқланди.