Андижон 24

САЛОМАТЛИК ТАДБИРЛАРИДА ЖАЛАҚУДУҚЛИКЛАР ҲАМ ФАОЛ ҚАТНАШДИ


07.04.2019   2170

Жалақудуқ туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси малакали мутахасислари ҳам Бутунжаҳон саломатлик кунида муносабати билан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдилар. Бу ҳақда вилоят Журналистика маҳорат маркази тингловчилари, «аuz.uz» сайтининг мобиль мухбирлари Шоҳсанам Обиджонова ва Севара Асқаровалар хабар беришмоқда.

Шу куни травматолог, невропатолог, терапевт, педиатр, акушер-гинеколог, уролог, офтальмолог, кардиолог ва хирурглар томонидан жами 416 нафар фуқаро, жумладан 342 нафар катталар, 74 нафар болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг маълум қилишича, кўрикдан ўтган 10 нафар фуқарода жиддий касалликлар аниқланди. Уларни соғломлаштириш мақсадида стационар даволаниш буюрилган.