ЖАМИЯТ

“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ БАРЧАМИЗНИ БИР МАҚСАД ЙЎЛИДА БИРЛАШТИРДИ


02.05.2020   3207

Муҳтарам Президентимизтомонидан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларни янада рўёбга чиқариш мақсадида илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати барчамизни бир мақсад йўлида жамлади. Имкониятидан келиб чиқиб, қайсидир тадбиркор 10 та, бошқаси 20 та, яна бири 100-200 та, хуллас, имкони қадар муҳтож оилаларни қарамоғига олиш, вақтинча ишсизлар бандлигини таъминлаш каби эзгу саъй-ҳаракатлар учун дадил қадам ташланди.

Бугун халқимизга ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор ва ғамхўрлик зарур. Уларга ҳар қандай кўмакни бера олишимиз учун барча имкониятлар эшиги очилди.

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 20 апрелда ўтказилган онлайн видеоселектор йиғилишида қайд этилганидек, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда барча қурилишларни давом эттириш мумкинлиги таъкидланди. Бу эса биз учун яна бир имконият бўлди. Ўша куннинг ўзидаёқ Андижон шаҳрининг Уйғуробод маҳалласида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқаронинг доимий бандлигини таъминлашга эришдик.

Яна бир муҳим жиҳатни қайд этишни истардим. Бизга кечаги сайловларда билдирилган ишончни оқлаш ҳар доимгидан айни кунда жуда зарур, деб ҳисоблайман. Биз аслида халққа камарбасталик. елкадошлик, муаммоларига ечим топиш, қийналганларида ёрдамга қўл узатиш учун депутат бўлмадикми? Бундай вазиятда синовга, машаққатга жим қараб туриш виждонга, ана шу ишончга хиёнатку!

Хонадонма хонадон ўрганишларимиз асносида Уйғуробод маҳалласида 15 та эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аниқланди. Улар зудлик билан “Nice Group” корхонамиз қарамоғига олинди. То пандемия хавфи тугагунга қадар уларни барча зарурий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни олдимизга мақсад қилдик.

Шахсан мен Президентимиз, давлатмиз, партиямиз қўллаб-қувватлаётган тадбиркор , халқ ишонган депутат сифатида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида астойдил иштирок этаман. Бу эзгу йўлда бор куч-ғайратимни, шижоатимни сарфлашга тайёрман!

Азизбек ОМОНОВ,

Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати,

“Nice Group” компанияси директори.