Хорижда

РОССИЯДАН АЙРИМ ДАВЛАТЛАРГА ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ МИҚДОРИ ЧЕКЛАНДИ. УЛАР ОРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН ЙЎҚ


29.04.2019   1585

Россияда ишлаётган бир неча йирик пул ўтказиш тизимлари бир қатор Осиё мамлакатларига жўнатилаётган пуллар миқдорини чеклади, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Western Union ушбу чоралар молия соҳасида амалга оширилаётган товламачиликларнинг олдини олишга қаратилганини хабар қилди. Янги тартибга кўра, Western Union орқали 30 кунда 100 минг рубль ўтказиш мумкин.

«Золотая Корона» тизими орқали Қозоғистонга бир ойда 150 минг ўтказиш мумкин, Қирғизистонга – 100 минг, Хитой ва Вьетнамга – 1,5 минг доллар.

Contact тизими эса ўтказмалар миқдорини Қозоғистон ва Қирғизистонга — 600 минг рубль ёки 20 минг доллар/евро миқдорида, Хитойга — 100 минг рубль миқдорида чеклади.

Қизиғи шундаки, Россиядан энг кўп пул ўтказаётган мамлакат – Ўзбекистон борасида ҳеч ким чеклов киритмаган. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда Россиядан пул ўтказмалари ҳажми 4,1 миллиард долларга тенг бўлган эди.

Манба: daryo.uz