Андижон 24

Пресс тур: “КАМПИРРОВОТ” СУВ ТОЗАЛАШ ИНШООТИ


17.10.2023   727

Бугун“Aндижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан “Aндижон вилоятида аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш жараёни ҳамда ичимлик суви нархининг оширилиши асослари” мавзусидапресс тур ташкил этилди.

Тадбирда вилоятдагибарча оммавий ахборот воситалари вакиллари, матбуот хизмати ходимлари, блогер ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.

Дастлаб, иштирокчилар Хонобод шаҳридаги “Кампирровот” сув тозалаш иншооти фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, пресстур давомидаAндижон вилоятида тоза ичимлик суви ҳамда кўрсатилаётган оқова сув хизмати учун тўланадиган нархларнинг оширилиши сабаблари айтиб ўтилди.Пресс тур қатнашчилари ўзларни қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Auz.uz online гуруҳи.