ЖАМИЯТ

ПОРАХЎР УЧ ЯРИМ ЙИЛГА ОЗОДЛИКДАН МАХРУМ ҚИЛИНДИ


14.11.2020   1341

Асака туманида яшовчи фукаро жорий йилнинг май ойида “Нексия-2” шахсий автомашинасида Андижон шаҳрига кириб келаётган эди. Ўзини вилоят транспорт бошқармаси ходими деб таништирган йигит уловни жарима майдонига олиб кириб кўйяди.

Кейинчалик автомашина эгасига М.Ш. исмли шахс чора кўрмасдан машинани олиб чиқиб бериш таклифини билдиради. Эвазига эса 1 миллион сўм сўрайди. “Хожатбарор” кимса бу ишни вилоят транспорт бошқармаси бўлими бошлиғи М.А. кўмагида амалга оширишни режа қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иктисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакиллари билан ҳамкорликда фаол тадбир ўтказиб, М.А. ва М.Ш.лар келишилган пулни олаётган вақтда қўлга туширадилар.

Тўпланган материаллар асосида иқтисодий жиноятларга қрши курашиш департаменти Шаҳрихон тумани бўлимии томонидан М.А. ва М.Ш.га нисбатан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилди.

Натижада айбланувчиларнинг ноконуний хатти-ҳаракатлари тўлиқ исботланди ва материаллар жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судида кўриб чиқилди. Суднинг ҳукмига кўра М.А. Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан ЖКнинг 45-моддасига мувофиқ мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан махрум қилиниб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 3 йилу 6 ой муддатга озодликдан махрум килинди. М.Ш. эса ЖКнинг 212-моддаси 1-кисми билан айбли деб топилиб, унга 2 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.