Жамият

ПАХТАОБОДДА ЕНГИЛ АВТОМОБИЛЛАРГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СТАНЦИЯСИ – АВТОСЕРВИС ВА АВТОСАЛОН ҚУРИЛИБ, ИШГА ТУШИРИЛДИ


19.06.2020   218

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Пахтаобод туманининг маркази яқинида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида «Андижонтеххизмат» МЧЖга қарашли енгил автомобилларгатехник хизмат кўрсатиш станцияси – автосервис ва автосалон қурилиб, ишга туширилди.

Умумий майдони 0,6 гектар жойни эгаллаган бу мажмуада енгил автомобил ва унинг эҳтиёт қисм-лари савдоси,автомобилларни таъмирлаш,компьютерлаш ва дастурлаш каби 30 турдаги хизмат кўрсатилади.

Қурилиш ишлари«Саноат қурилиш бунёдинвест» МЧЖ томонидан 2,5 миллиард сўм ҳисобига амалга оширилди. 500 миллионсўмлик технологик жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминланди.

35 нафар пахтаободлик ёшлар ҳунар ўрганиб, ишга эга бўлди.

Ғуломқодир

Абдураҳимов.