Хорижда

ОЙ МАРСНИНГ БИР БЎЛАГИ (МИ)?


10.06.2019   255

Яқинда АҚШ президенти Дональд Трамп “ҳайратомуз” назариясини баён этиб, фалакиётшуносликка қизиқувчиларни таажжубга солди. У ўзининг Twitter саҳифасида Ой Марс сайёрасининг бир қисми эканлиги билдирди, дея хабар тарқатди Рамблер The Guardian нашрига таяниб. Оқ уй раҳбарининг ёзишича, ўзи яқин вақтгача қўллаб-қувватлаб келган Ойни тадқиқ қилиш экспедициясига NASA ҳаддан зиёд эътибор қаратмоқда,

“Биз сарфлаётган барча манбаларни ҳисобга олиб, NASA Ойга учиш ҳақида ҳадеб лақиллайвермаслиги керак, - ёзади у. – Бу ишни 50 йил аввал уддалаб бўлганмиз. Космик агентлик асосий эътиборни, биз шуғулланаётган кўлами йирик вазифаларга, жумладан Марсга (унинг бир қисми Ойдан иборат), мудофаага ва фанга қаратиши даркор”.