Андижон 24

ONLINE: ВИЛОЯТНИНГ 4 ТА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ОЙИМДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗМОҚДА


01.07.2019   3048

ЖАЛАҚУДУҚ (auz.uz). Вилоят ҳокими бошчилигида 4 та сектор раҳбарлари Ойим шаҳарчасидаги енгил саноат касб-ҳунар коллежида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда auz.uz мухбири Рустамжон ЭШОНОВ хабар бермоқда.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида ташкил этилган сайёр қабулда сектор раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этмоқда.


Коллеж ҳудудида шунингдек, вилоят ташкилотлари, корхоналари, бошқармалари, муассасаларининг кўргазмалари билан танишиш мумкин. Бандлик муаммоси энг долзарб масалалардан бири эканлигини инобатга олиб, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури бўйича берилаётган имкониятларга алоҳида эътибор қаратиляпти. Жумладан, банк муассасалари, таъминотчи ташкилотлар мутасаддиларига зарур маслаҳатлар берилиб, келиб тушган мурожаатлар бўйича амалий чоралар кўриш вазифаси юклатилган. Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан аҳоли учун тиббий кўрик ўтказилмоқда.