Андижон 24

ONLINE: ҚОРАСУВ ШАҲРИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА АҲОЛИ ЯШАШ ШАРОИТИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН 34 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ


29.06.2019   1863

ҚОРАСУВ (Аuz.uz). Қорасув шаҳри аҳолисининг яшаш шароитини яхшилаш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун 34 миллиард 1 миллион сўм ажратилади.Бу ҳақда вилоят ҳокими шаҳар марказидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказаётган сайёр қабули мобайнида маълум қилди.

Қўрғонтепа туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қорасув шаҳар ҳокимии Одилжон Холматовнинг айтишича, фуқароларнинг мурожаатларига асосан ҳудудни ривожлантириш бўйича вилоят ҳокимига шаҳардаги Марказий футбол ўйингоҳи,Маданият ва истироҳат боғини капитал реконструкция қилиш, замонавий атракционлар ўрнатиш, А. Яссавийҳамда Мустақилликнинг 15 йиллиги маҳаллалари ўртасида оқиб ўтувчи Андижонсой канали устига кўприк қуриш, бир қатор маҳаллаларда аҳолини узлуксиз ва сифатли электр энергияси таъминоти билан таъминлаш мақсадида бетон таянч ва трансформаталар билан таъминлаш, А. Темур, М. Улуғбек, Бобур МФЙларда суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш мақсадида 750 дона қўшимча газ баллонлари билан таъминлаш ҳамда 30 тонна қўшимча суюлтирилган газ лимити ажратиш бўйича таклифлар киритилган.

Сайёр қабул давомида вилоят раҳбари ушбу лойиҳалар билан танишиб, тегишли ташкилотлар раҳбарларига йил охирига қадар ижросини таъминлаш бўйича вазифаларни юклади.