Сайлов - 2021

ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИДА ЖАРАЁН ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА (+ФОТОРЕПОРТАЖ)


24.10.2021   1816

Сайлов кампанияси билан боғлиқ вазифалар ҳамда сиёсий жараённи ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Вилоятнинг Хонобод шаҳрида сон жиҳатидан энг оз – 14 та сайлов участкаси ташкил этилган бўлса, ҳудуддаги энг кўп, яъни 127 тасайлов участкаси Андижон шаҳрида жойлашган. 2-Андижон округ сайлов комиссияси томонидан вилоятдаги барча участкалар фаолиятини мувофиқлаштириш, жумладан, овоз берувчилар сони тўғрисидаги маълумотлардан ҳар соатда бохабар бўлиб туриш мақсадида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилган, комиссия аъзолари бевосита шаҳар ва туманларга бириктирилган.

Шунингдек, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида истиқомат қилувчи ҳамда айни пайтда Андижон вилоятида хизмат сафарида юрган ҳамюртларимиз ҳам овоз бериш учун ўзлари вақтинча яшаётган жойдаги сайлов участкаларига мурожаат қилишмоқдаки, бу ҳақда қўшимча рўйхатлар шакллантирилиб, уларнинг сайловда иштирок этганлиги тўғрисидаги ахборот ҳам округ сайлов комиссияси орқали сайловчиларнинг доимий пропискаси жойлашган ҳудуддаги участкаларга пешма-пеш етказилмоқда.

Округ сайлов комиссияси аъзоси Бахтиёр Расуловнинг таъкидлашича, сиёсий кампания бошланган дастлабки кунларданоқ комиссия қошида сайловчиларнинг мурожаат, савол ва таклифларини қабул қилиш мақсадида Call-cеnter ташкил қилинган ҳамда айни вақтда кун-у тун ишламоқда.

2-Андижон округи сайлов комиссияси Матбуот маркази.