Андижон 24

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОР ЁҒИШИ КУТИЛМОҚДА


06.04.2020   4973

"Ўзгидромет" марказидан хабар беришларича, 7-9 апрель кунлари қор ёғиши кутилмоқда.

Сабаби Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари киради.

7-9 апрелда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 8 апрелда айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин.

Кечаси ва 9 апрелда эрталаб айрим жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.

7-8 апрелда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 7 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража, 8 апрелда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража, 9 апрелда кечаси 0-5 даража, айрим жойларда 1 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

8-9 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Манба: УзА