ЖАМИЯТ

НАФАҚА ЎРНИГА ҚАМОҚ


29.10.2020   2202

Олтмиш ёшга чиққан, тўрт фарзанднинг отаси тенгқурлари нафақа гаштини сураётганда етти йил “дам” олиб келадиган бўлди.

Қўрғонтепанинг Янги Бўстон маҳалласида яшовчи Н.В. нима бўлдию, енгил пул топиш илинжига тушди. Тўғри, ҳозирда вақтинча ишсиз юрганди. Аммо бу қонунга ҳилоф равишда даромад орттиришга изн бермайди. Ҳуллас, у 2 килограмм 122 грамм миқдоридаги марихуана гиёҳвандлик моддасини ишончли харидорга 500 минг сўмга сотиш бўйича келишиб олганди. “Ови”юришмаган кимса жиноят устида фош этилди. Оғу ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Н.В.га нисбатан Андижон вилояти ИИБ ТХТБ томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилди. Тергов-суриштирув жараёнида ўз қилмишига иқрор бўлган нарқосавдогар айбли деб топилиб, суд ҳукмига асосан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.