Жамият

«МИЛЛИЙ ТИЛНИ ЙЎҚОТМАК – МИЛЛАТНИНГ РУҲИНИ ЙЎҚОТМАКДУР»


19.10.2020   102

Тил миллат кўзгуси, ғурури, тафаккур манбаидир. Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний ёзганидек: “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”.

Бугун дунёда олти мингга яқин тил ва шева бўлса, улардан бор-йўғи юзга яқини давлат тили мақомига эга. 1400 та тилнинг йўқолиб кетиш хавфи борлигини эътиборга олсак, давлат тили мақомини олган шу юзга яқин тил орасида Она тилимизнинг борлигидан қанча ғурурлансак шунча оз.

Бу йил ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлади.

Янгиланаётган Ўзбекистоннинг бугунги босқичи — миллий юксалиш даври талабларидан келиб чиқиб, бугунги кунда она тилимизнинг нуфузини янада ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, мактабларда, театр ва кинотеатр, маданият саройларида буюк алломаларимиз ҳақидаги спектакл, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилмоқда.

Энг муҳими, 21 октябрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали байрам кечалари ҳар қачонидан кенг ва ўзгача руҳда нишонланмоқда.

Элдор ҲАКИМОВ

Андижон вилояти божхона

бошқармаси ходими.