ЖАМИЯТ

МAРҲAМAТДA «РЎМОЛ СAЙЛИ» ФЕСТИВAЛИ


06.12.2020   1397

Марҳамат туманининг Қорақўрғон маданият марказида «Рўмол сайли» фестивали ҳамда концерт дастури ўтказилди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи М.Сотволдиева кириш сўзи билан очиб, Қорақўрғон аҳолисининг меҳнатсеварлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбирга Россиядан Қорақўрғон қишлоғига келин бўлиб тушган, рўмол тўқиш ҳунарини олиб келган, аҳолини ҳунарманд қилган Рая опа ҳам таклиф этилиб, унинг қилган ишлари шогирдлари ҳамда йиғилганлар томонидан эътироф этилди.

Шунингдек, тадбир давомида беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдошларимизга «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Мақом кечасига айланиб кетган тадбирда шу қишлоқда туғилиб, ижод қилган Саидикром Зикрияев ташкил этган мақом ансанбли томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.