Андижон 24

МАРҲАМАТ ТУМАНИДАГИ ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИДА ҲАМ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА


10.11.2023   537

Бугунги кунда 150 мингдан ортиқ мутахассислар табиий газни қазиб олиш, ташиш ва истеъмолчиларга етказиб беришда меҳнат қилмоқдалар. Асосий мақсад – аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини фаровонлик ва иссиқлигини таъминлашдир. Бироқ, ҳар куз-қиш мавсумида газ жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш туфайли ис гази пайдо бўлиши ёки газ сизиб чиқиши оқибатида кўнгилсиз ҳолатлар юзага келмоқда ва натижада инсонлар ҳаётдан кўз юммоқда ёки бир умрга мажруҳ бўлиб қолмоқда.

"Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлими мутахассислари тумандаги аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида бўлишиб, фавқулодда вазият ҳолатларидаистеъмолчи ўзини ва яқинларини қандай ҳимоя қилиш кераклиги, табиий ва суюлтирилган газ, газ жиҳозлари ва бутловчи қисмларидан тўғри фойдаланиш ҳақида маълумот бердилар. Туманнинг 35-оилавий поликлиникасида бўлган учрашувда ҳам асосий эътибор газдан завфсиз ва оқилона фойдаланишга қаратилди.

“Бугун бизнинг иш жойимизга соҳа ходимлари келиб, табиий ҳамда суюлтирилган газдан қандай фойдаланиш ҳақида тушунча ва тавсияларини беришди, - дейди катта ҳамшира Дилфузахон Жабборова.– Очиғи, биз ҳам кундуз кунлари ишда, ишдан сўнг уйимизга шошиламиз. Куйдур-пишир, қозон-товоқ. Газдан фойдаланишда кўп иштирок этганимиз учун ҳам бугунги тавсиялар биз учун фойдадан холи бўлмайди...”

Шунингдек, суҳбат давомида бинони иситиш масаласи долзарблиги ҳақида,айниқса, истеъмолчилар батареяларни полдан иситувчи мосламалар (иисиқ пол)га алмаштиришга кўпроқ эътибор қаратаётганлиги алоҳида таъкидланди. Бироқ, бу амалиётдабинода изоляциянинг етишмаслиги туфайли энергия бетон ёки ерни иситиш учун сарфланади, натижада эса табиий газ ва электр энергияси истеъмолининг кўпайишига, энергия самарадорлигининг пасайишига ва иссиқликнинг 25-30% йўқолишига олиб келиши тушунтирилди. Мутахассислари истеъмолчиларга уйларда иситиш тизимини қандай қуриш кераклигини ва батареяларнинг самарадорлиги ҳақида маълумотлар беришди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати