ЖАМИЯТ

МАРКАЗИЙ ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИ МУТАСАДДИЛАР НАЗОРАТИДА


04.04.2020   3433

Вилоят прокурори Г.Фозилов Жалақудуқ туманида бўлиб, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, департамент ҳамда мутасаддилар иштирокида тумандаги марказий деҳқон бозорини ўргандилар.

Туманда озиқ-овқат ва бошқа кундалик истеъмол маҳсулотларининг нархи ошиб кетмаслиги учун туман ҳокими бошчилигида тузилганишчи гуруҳи томонидан барча чоралар кўрилган. Бу борада давлат хизматлари, солиқ инспекцияси, прокуратура, ички ишлар бўлими, кенг жамоатчилик ва фаоллар оёққа туришган. Фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш, саломатликларини ҳимоя қилиш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини доимий равишда таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилган.

Вилоят прокурори томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 3 апрелъ куни бўлиб ўтган вилеоселектор йиғилишида берган топшириқларини жойларда ижросини таминлаш юзасидан сектор раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Жалақудуқ туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати