ЖАМИЯТ

МАКТАБЛАРНИНГ КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ ЁПИЛИШИ ИНКОР ЭТИЛДИ


07.03.2020   808

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда мактабларда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 15 март кунидан бошлаб таътил эълон қилиниши ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Билдирилишича, ўқувчилар ўтган йилларда бўлганидек, 21 март кунидан навбатдаги таътилга чиқади. Таътил етти кун давом этади.

«Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан мунтазам алоқада. Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактабларда коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чора тадбирларни кучайтириш бўйича қўшма қарор қабул қилган», — дейилади хабарда.