Андижон 24

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ЭНДИ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИКНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШАДИ


18.09.2019   950

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди катта ёрдамчиси Моҳидил Ғаниевна Маматбоева ёшлар ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан вилоятда бир қатор тадбирлар ўтказиш, оммавий ахборот воситаларида ёритиш борасидаги ишларида Андижон вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мазкур масаладаги дастлабки тадбир ўтказилди. Андижон шаҳридаги 41-умумий ўрта таълим мактабида ҳуқуқий билимларни кенгроқ ўрганишга иқтидори бор 8-9-синф ўқувчиларидан танлаб олиниб, алоҳида гуруҳ ташкил этилди.

Куни кеча гуруҳнинг дастлабки машғулоти ўтказилди.

Унда бошқарма бошлиғи Абдуғулом Султонов “Тарбия ва ҳуқуқ”, Моҳидил Маматбоева “Ўзбекистон ёшлари жиноятга қарши курашадилар” мавзуларида маъруза қилдилар.

М. РАҲМОНОВА.