ЖАМИЯТ

МАҚСАД – ОДИЛ СУДЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШ


27.02.2019   1228

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди мажлислар залида одил судловни амалга оширишда ҳалқ маслаҳатчиларининг ўрни ҳамда уларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди. Унда жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судига халқ таълими, олий таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ташкилотлардан сайланган ҳалқ маслаҳатчилари иштирок этди.

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Илхомжон Сатвалдиев ўз маърузасида халқ маслахатчиларининг одил судловни амалга оширишдаги ўрни ҳамда уларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари хақида атрофлича тушунча берди. У Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 7 декабрдааги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилингалигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги қуйидаги: «Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир» сўзларнинг мазмун-моҳияти хусусида алоҳида тўхталди.

Тадбир давомида маърузачи семинар иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берди.

КамроншохРасулов,

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди судья катта ёрдамчиси