ЖАМИЯТ

МАҲАЛЛАДА БЕШ ТАШАББУС


22.06.2019   1124

Андижон шаҳарнинг Машъал маҳалласида «Июнь-ёшлар ойлиги» доирасида фестиваль ўтказилди. Мазкур фестивалда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Андижон академик лицейи курсантлари, ҳудуддаги мактабгача таълим муассасалари, ота-оналар, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Фестивалда 42-болалар боғчаси тарбиячи ва тарбияланувчилари ҳамда Андижон санъат коллежи ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган театр томошалари, уларнинг ижодига оид ҳунармандчилик, рассомчилик санъати намуналари намойиш қилинди, куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Андижон академик лицейи курсантларининг сафда юриш ва саф қўшиқлари, рассомлик, спорт турлари бўйича чиқишлари, ахборот-ресурс маркази томонидан 100 га яқин китоблар кўргазмаси ташкиллаштирилди.

- Вилоятимиздаги барча маҳалла ва таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда мазкур лойиҳа тарғиботига бағишлаб маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга фаоллар, турли ютуқларга эришган ёшлар, намунали оилалар, санъат ва маданият вакиллари билан учрашувлар уюштирляпти, -деди Андижон шаҳар маънавият-маърифат маркази раҳбари Сардорбек Қориев.

Беш ташаббус доирасида амалга оширилаётган шу каби саъй-ҳаракатлар ёшлар келажаги, таълим-тарбияси борасидаги ишлар самарадорлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА.