Хорижда

ЛУВР МУЗЕЙИНИНГ СОБИҚ РАҲБАРИ САНЪАТ БУЮМЛАРИНИ СОТИШДА АЙБЛАНМОҚДА


29.05.2022   824

Париждаги Лувр музейининг собиқ раҳбари Жан-Люк Мартинес санъат буюмларини Яқин Шарққа сотишда айбланмоқда. Француз терговчиларининг даъво қилишича, Луврнинг собиқ раҳбари ашёларни музейнинг Бирлашган араб амирликлари пойтахти Абу-Дабидаги филиалига ўтказишга ёрдам берган. Маълум қилинишича, улар орасида қадимги Миср фиръавни Тутанхамон муҳри туширилган гранит стеласи ҳам бор.

Мартинес айбловларни рад этмоқда ва виждонан иш қилганини таъкидламоқда, дейилади Le Monde газетаси хабарида.

Париждаги Лувр ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермаган, Абу-Дабидаги музей вакиллари эса Франция тергови сабаб ишнинг алоҳида жиҳатлари ҳақида изоҳ бера олмаслигини айтишган.

Қайд этилишича, Жан-Люк Мартинес 1997 йилдан 2021 йилнинг ёзигача Луврда куратор бўлиб ишлаган. Ўшандан бери у санъат асарлари савдосига қарши курашда ёрдам берадиган Маданий мерос соҳасидаги халқаро ҳамкорлик бўйича Франция элчиси ҳисобланади.