Андижон 24

ҚУТЛУҒ ҚАДАМЛИ НАВРЎЗ


19.03.2019   3135

Сайилгоҳдан ўрин олган корхона ва ташкилотларнинг кўргазмалариҳавасингизни келтиради. Бу кун ўз соҳасининг усталарини дилларида ҳам Наврўз.

-Бугун чин маънода халқ байрами,- “Андижонгаз” ҳудудий филиали бўлим бошлиғи Эркинжон Мамажонов. - Бундай тантаналар тинч ва осуда юртга ярашади. Одамларнинг кўзларида, қарашларида бугунги куниданхурсандлиги, эртанги кунга бўлган ишончини сезиш қийин эмас. Буни бир сўз билан Мустақиллик берган бахт, деб аташ мумкин.

- Давлатимиз раҳбарининг Хонободга ташрифи ва бу гўшани обод қилиш бўйича берган кўрсатмалари асосида шаҳар янгидан кашф этилганига гувоҳ бўлдик,-дейди вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК муҳандиси Дилшодбек Юсупов.- Гўзал сайилгоҳга байрам кўргазмалари янада чирой бермоқда. Бугунги байрам кайфияти йил давомида ҳамрохимиз бўлсин.

Соҳа ходимларининг ичакузди аскиялари, аёлларнинг айтишувлари даврага янада файз киритди.

Ҳа, юртимиз остонасига қадам босаётган, янги кун – Наврўзи оламнинг бу йилги қадами қутлуғ келсин!

«auz.uz» online group.