Андижон 24

ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ ЛАВОЗИМИГА ВАҚТИНЧАЛИК БОШҚАРУВЧИ ТАЙИНЛАНДИ


23.12.2020   2865

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида туманда бўлиб ўтган умумий йиғилиш давомида, Қўрғонтепа туманини узоқ йиллар давомида бошқариб келган Авазбек Эргашевнинг янги лавозимга ўтганлиги маълум қилинди. Шу билан бир қаторда, Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимига вақтинчалик бошқарувчи тайинланди.

Унга кўра, Андижон вилояти ҳокимлигининг Қишлоқ ва сув хўжалиги котибияти мудири вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган Улуғбек Раҳимов, Қўрғонтепа тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бошқариб боради.