ЖАМИЯТ

Қўрғонтепа: ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА 10 ТА АВТОМАШИНАДА МАҲСУЛОТЛАР ТАРҚАТИЛДИ


01.04.2020   1619

Қорасув шаҳрида мавжуд 10 та махаллалар ўрамида истиқомат қилувчи жами 100 нафар кам таъминланган оилаларга бир қопдан ун, картошка, пиёз, сабзи, ўсимлик ёғи , тухум, 50 тадан тиббий ниқоб, антисептик воситалар ҳамда нақд пул шаклидаги моддий ёрдам берилди.

Маҳсулотлар ортилган 10 та автомашиналар маҳалларга йўл олиши аввалида вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов бугунги мураккаб вазиятда амалга оширилаётган тезкор тадбирлар тўғрисида сўз юритди. Карантин даврида аҳоли саломатлигини сақлаш, ўрнатилган тартибига қатъий риоя этиш зарурлиги айтилди.

Қўрғонтепа туманида секторлар кесимида кам таъминланган оилалар аниқланиб, кундалик эҳтиёж маҳсулотлари етказилмоқда. Жумладан, сектор раҳбарлари бошчилигида эҳтиёжманд оилаларга 1 қопдан ун, 5 литрдан ўсимлик ёғи, 30 донадан тухум, картошка, пиёз, сабзи каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тиббий ниқоблар ва хўжалик совунлари, нақд пул шаклидаги қўшимча маблағлар тарқатилди.

Сектор раҳбарлари Бирлик, Мирзо Улуғбек, Навоий, Буюк Замин маҳаллаларидаги кам таъминланган оилаларда хабар олдилар.

Азамат Тошматов.