ЖАМИЯТ

КЎПЧИЛИККА ҲАВОЛА: «БИЗГА ЁРДАМ БЕРИНГЛАР!»


23.03.2019   1381

«Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталари таҳририятига Андижон шаҳрида яшовчи 15 нафар фуқародан шикоят аризаси келди. Фирибгарларнинг қилмишларидан куйган кишилар ўз аризаларида алданганликларни баён этишган. Биз холислик нуқтаи назари билан ёндашиб, мазкур мурожаатни эътиборингизга ҳавола қиляпмиз. Зеро, ўқисангиз изоҳга ҳожат қолмайди, деган фикрдамиз:

Бизларким Андижон шаҳрида яшовчи фуқаролар 2018 йил сентябрь, октябрь ойларида Андижон шаҳридаги Андижон Тажриба синов заводи раҳбари Алишер Тўрабоев ҳамда ўғли Қудрат Тўрабоевлар заводга малака ошириш учун Вазирли томонидан Корея давлатига квота ажратилганлигини таклиф этиб,икки ой ичида яъни 2018 йил декабрь ойида 2200 АҚШ доллари ойлик маоши билан заводга ишчи касби бўйича 3 йил муддатга жўнатишини ва ишлаб келгандан сўнг заводга малакали мутахасис бўлиб ишга кириши ҳақидаҳужжатлар мавжудлигини тушунтирди.

Шундан сўнг Қ. Тўрабоев дадаси А. Тўрабоевга тегишли бўлган чет эл фуқаролари иштирокидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги Корея давлати иштирокидаги «Шодлик Барака Саховат» корхонаси А. Тўрабоев буйруғига асосан 15 нафар Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролардан яъни биз 3000 АҚШ доллари миқдорида шартнома қилиб, паспортларимизнинг аслини виза очтириш мақсадида олган. Қ. Тўрабоев ҳаммамизга 2018 йил 20 декабрь куни Корея давлатининг элчихонасидан виза чиқиши, 24 декабрь куни Тошкент вақти билан 23:20да Кореянинг Сеуль Инчуан шаҳрига«Бин»-787-800 самолётидаучишимиз ҳақида бизга электрон билет жўнатган. Қ. Тўрабоевнинг 2018 йил 19 декабрданТошкент элчихонасидан бизгатегишли визаларниолиб келишини айтиб, чиқиб кетган бўйича тополмадик ҳамда телефон рақамларини ўчириб олган. 2018 йил 20 декабрь куни дадаси А. Тўрабоев раҳбарлик қилаётганзаводга кирганимизда Тошкент шаҳрига кетганлигини, ҳозир йўқлиги ва эртаси куни келишини ходимлари айтди. Шундан сўнг 3 кун давомида кутдик. 24 декабрь (2018 йил) дан сўнг қғли Қ. Тўрабоев қаердалигини, бизни қачонжўнатишини сўраганимизда А. Тўрабоев «у менинг ўғлим эмас, куёвим, қаердалиги билмайман» деб жеркиб, қўпол муомалада бўлиб,эшитишни ҳам ҳоҳламади. Биз А. Тўрабоевга 2018 йил август-сентябрь ойларида заводга Корея давлатидан инвесторлар келганлиги ва квота асосида малака ошириш учун ўғли орқали масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Корея иштирокидаги «Шодлик барака Саховати» корхонасида расмийлаштирилган шартномаларни кўрсатсак, тан олмасдан «ҳоҳлаган одамингга бориб мурожат қилмайсанми?» - деб ҳақоратлади. А. Тўрабоев «Корея давлатига ўзим бормаган, қандай одам жўнатаман деб заводдан бизни чиқариб юборди. Бу инсон вилоят миқёсидаги корхонада қандай раҳбарлик қилаётганлигини тушунмай қолдик ва бизга ёрдам беришни ҳам истамади. Биз Қ. Тўрабоевни сўраб, суриштирганимизда, унинг ота-онаси Избоскан туманида маҳалла фуқаролар йиғинида раислигини, Қ. Тўрабоев аёли билан Андижон шаҳрида яшаши, қайнотаси А. Тўрабоев билан биргаликда кичик корхоналарини юргизишини ва 22 декабрь куни Қ. Тўрабоев оиласи, икки нафар фарзандлари билан А. Тўрабоев Тошкентдалик пайтида Россия давлатига қочирворганлигини тушуниб етдик. 2018 йил 24 декабрь куни бизнинг паспортларимизни нотаниш бўлган такси бериб кетди.2019 йил 10 январь куни Андижон вилояти ИИБга ёзма равишда мурожаат қилдик. Ҳозирги кунгача аризамизга асосан А. Тўрабоев ваҚ. Тўрабоевларга ҳеч қандай чора кўрилмай, пулларимизни қайтариб олишда амалий ёрдам ололмаяпмиз. А. Тўрабоевҳозирда шундай қудратли шахс эканки, таниш-билишлари, ҳатто орган соҳасида ҳам таниш-билишлари бўлганлиги сабабли пулларимизни олишдан ҳавотирланяпмиз. Сиздан қариндош-уруғларимизданқарз сифатида олган пулларимизни Алишер Тўрабоевдан қайтариб олишда ёрдам беришингизни сўраймиз.

  • Қосимов Қамардин.
  • Тошматов Миноҳиддин.
  • Комилов Сарвар.
  • Юсупов Абубакир
  • Тошматов Дониёр.
  • Мадаминов Абдулазиз.
  • Тўхтасинов Элёрбек
  • Абдурашидов Абдулхалил.
  • Абдухалилов Иқбол.
  • Мардонов Озодбек.
  • Султонов Солоҳиддин.
  • Усмонов Ўктам
  • Ҳайдаржонов Абдували.
  • Солохиддинов Ойбек
  • Юлдашев Муҳаммадали.