Андижон 24

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИ?


20.11.2021   951

Ҳар йили совуқ кунлар яқинлашиши билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик бошланади. Илгарлари коммунал хизмат соҳасидаги муаммолар аҳоли, айниқса, кўп қаватли уйларда яшовчиларнингэътирозларига сабаб бўларди. Қиш фаслидаюқори қаватдагилар томдан чакка ўтишидан азият чекса, пастки қаватдагилар зах ва ертўладан чиқадиган бадбўй ҳиддан нолирди. Иссиқ ва совуқ сув тармоқларидаги носозликлар, иситиш тизимидаги камчиликлардан ҳам кўз юмиб бўлмасди.

Бу масала кейинги йилларда энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Эндиликда тизимдаги ислоҳотлар кўпчиликнинг ташвишига чек қўймоқда. Бугун кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолига ҳавасингиз келади. Шунга қарамай савол туғилади: бу йил куз-қиш мавсумига қандай ҳозирлик кўриляпти? Махсус мухбиримиз вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Расулжон ТЎЛАНОВга шу савол билан мурожаат қилди.

– Куз-қиш мавсуми ҳамма вақт синов даври ҳисобланади. Уни беталофат ўтиши мавсумга қай даражада пухта тайёргарлик кўрилишига боғлиқ. Қиш-қировли кунлар бошланса хонадонлардаги иситиш тизимлари ишга туширилади, иссиқлик таъминоти объектлари ва ускуналари каттабосим билан ишлашига тўғри келади. Агар бирор носозлик юзага келса, унинг ортидан бошқа муаммолар ҳам келиб чиқади. Бунинг олдини олиш учун, албатта, мавсумга тайёргарликни пухта қилиш лозим.

Вилоятимиз ҳокими раҳбарлигида Андижонда бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда, десак, муболаға бўлмайди. Кўп қаватли уй-жойларнинг ташқи кўринишидаги ўзгаришлардан тортиб яратилган қулайликларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Кўп қаватли уйларга бўлган талаб ортиб бораётгани ҳам бунинг тасдиғи.

Ҳозирда вилоятимизда 1 минг 733 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, уларга295 та ҳусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ҳамда 17 та бошқарув ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатиляпти. Амалдаги йилда 61 та кўп қаватли уй-жойларда таъмирлаш ишлари режалаштирилган эди. Йил давомида мўлжалдаги ишлар тўла амалга оширилди. Жумладан, 24 та уйнинг 10 минг 459 кв.м том қисмини, 81 та кириш йўлакларини таъмирлаш, 41 та темир эшик ўрнатиш, 17 та уйнинг ички муҳандислик тармоқларини ва 46 та уйнинг фасад қисмларини таъмирлаш ишлар бажарилди.

Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш мақсадида, 9 млрд. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан, 18 та янги болалар майдончалари қуриш ва 13 та таъмирлаш, 52 минг кв.м тротуарларга брусчатка қоплаш, 564 погонометр ирригация тизимларини таъмирлаш, 767 та ташқи ёритиш тизимларини таъмирлаш ишлари якунланди.

Шу ўринда вилоят марказида амалга оширилган ишларга эътибор қаратайлик. Андижон шаҳридаги 5 та уйнинг 9 та лифт мосламалари таъмирланиб, тўлиқ фойдаланишга топширилди. 2 та уйга эса 4 та янги лифт мосламалари ўрнатилмоқда. 104 та кўп қаватли уйда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Жумладан, 7 та уйнинг том қисми, 12 тасининг ички муҳандислик тармоқлари, 101 та уйнинг фасад ва 352 та кириш йўлаклари таъмирланди.

Вилоятдаги 1 минг 568 та кўп қаватли уй мукаммал ва жорий таъмирланган бўлиб, ушбу ишлар учун 2014-2019 йилларда хусусий уй-жой мулкдорларига 142,7 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган. Белгиланган ишларни ўз вақтида бажариш баробарида сифат масаласига алоҳида эътибор қаратиляпти.

Албатта, ҳар бир иш маблағга бориб қадалади. Кўп қаватли уйларни таъмирлашда бу борада муаммога ўрин қолмади. Сабаби тижорат банкларининг молиявий кўмаги иш самарадорлигини оширмоқда.

Ўз ўрнида берилган кредит маблағларини вақтида қайтариш чоралари кўриляпти. Аниқроқ қилиб айтганда, 27,1 млрд. сўм маблағ тижорат банкларига қайтарилди. Ҳозирдаширкатларнинг қолган кредит қарздорлиги 115,7 млрд. сўмни ташкил этади.

Уй-жой ширкатлари фаолиятини талаб даражасида ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда. Шу мақсадда ўтказилган хатлов натижалари асосида 295 та ширкатлар молиявий ва моддий техник ҳолати бўйича 3 тоифага ажратилди: 13 таси "яхши", 72 таси "ўрта" ва 208 таси "оғир" тоифада. Шундан келиб чиқибшаҳар ва туманларда улар билан ишловчи бошқарув ташкилотлари тузилди.

Президентимизнинг қарорига асосан, "эксперимент" тариқасида танлаб олинган, Андижон шаҳридаги Ёйилма ва Соғлом авлод ҳудудида 26 та "оғир" тоифадаги ширкатлар бошқарувидаги 134 та кўп қаватли уйларни бошқариш мақсадида, очиқ танлов йўли билан "Шинам Маҳалла" бошқарув ташкилоти танлаб олинди. Бу ташкилот учун, Ёйилма МФЙ ҳудудидан алоҳида бино ажратилиб,моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида, 200 млн.сўм маблағ билан таъминланди.2 та мотороллер ҳамда 20 турдаги зарурий кичик механизмлар, хом-ашё материаллари, офис жиҳозлари олиб берилди. Натижада янги ташкилот тўла ўз фаолиятини бошлади.

Асосий муаммолардан бири коммунал тўловларни ўз вақтида амалга оширилмаслиги эди. Янги тизим асосида бу муаммо ҳам ечимини топмоқда. Мулкдорларнинг мажбурий бадал тўловларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, 4 минг 980 та абонентлар тўғрисидаги маълумотлар "Mening uyim" тизимига киритилиб, фаолияти йўлга қўйилди. Натижада аҳолига мажбурий бадалларни онлайн режимда интернет орқали амалга ошириш ҳамда мажбурий бадаллар тўлови ҳақидаги маълумотларни "шахсий кабинет" орқали назорат қилиш имконияти яратилди.

Танланган ҳудуд намунаси асосида, бошқа шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда. Айни шу мақсадда ҳозирда 17 та бошқарув ташкилоти ташкил этилган бўлса, 2022 йил биринчи чорак якуни билан яна 8 та ана шундай ташкилот иш бошлайди. Бу ўз-ўзидан аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш имконини беради.

Куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг асосий талабларидан бири иссиқлик тизими. Шундан келиб чиқиб"Иссиқлик манбаи" ДУК томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Вазирлар Маҳкамасининг "Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 306-сонли қарорига асосан, Андижон шаҳридаги РК-2 қозонхонасини модернизация ва реконструкция қилиш билан 5 та кичик даҳадаги (1, 2, 3, 4, 5-кичик даҳаларда) 271 та кўп қаватли уйлардаги 11 минг 685 та хонадонни ва 32 та ижтимоий соҳа объектини иссиқлик сув ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳа қиймати 35,95 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 23,65 млн. АҚШ доллари жаҳон банки, 5,5 млн. АҚШ доллари давлат бюджети, 1,4 млн. АҚШ доллари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, 5,33 млн. АҚШ доллари хусусий уй-жой мулкдорлари маблағларига тўғри келади. Ҳозирда, Жаҳон банки томонидан, РК-2 қозонхонасини реконс-трукция ва модернизация қилиш, иссиқлик тармоқларини қуриш, иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи ускуналар ва иссиқлик пунктларини ўрнатиш бўйича "тендер" танловлари якунланиб, дастлабки ишлар бошланди.

Шу билан бирга, "1-кичик даҳа"даги 61 та кўп қаватли уйларда ички иссиқлик тармоқларини тиклаш ишлари амалга ошириляпти. "Водий элегант қурилиш" МЧЖ томонидан 1 та уйнинг ички иситиш тизимлари тикланди.

Бир сўз билан айтганда, кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик талаб даражасида. Мавсум кўнгилдагидек ўтказилади.

Акбаржон

НАЗАРОВ

ёзиб олди.