Жамият

«КОРРУПЦИЯ КЕЛАЖАККА ТАҲДИД» МАВЗУСИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР


27.11.2019   136

Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона органларида Коррупцияни олдини олиш, божхона ходимлари ўртасида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда тизимда етарли тажрибага эга бўлмаган ёш ходимлар ҳалол меҳнат қилишга ўргатиш, қолаверса коррупция ботқоғига ботиб қолмасликлари акс ҳолдакоррупция эртами-кечми албатта ўз домига тортиши мавзусида кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда бошқарма бошлиғи дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 12 ҳамда 14 август кунлари ўтказилган видеоконференциясида божхона органлари фаолияти юзасидан билдирилган салбий фикрлар, шунингдек Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан мухокама этилган масалалар мазмун моҳияти, мақсадлари ҳамда олдимизга қўйилган вазифалар ҳақида сўз юритди.

Семинарда бошқарманинг ўз хавфсизлиги гуруҳи ҳодими Р.Бекчанов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида нутқ сўзлаб, коррупция хар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун улкан тахдид бўлиб, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, одамларнинг давлатга, бошқарув идораларига ишончини сўндириши, ислохатлар ғоясини обрўсизлантириши, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатишини энг асосийси эса одамларнинг халқнинг олиб борилаётган сиёсатлардан норозилигига сабаб бўлишини таъкидлади.

Тадбир давомида бошқарма бошлиғи сўз олиб, бугун биз шукроналик ҳисси билан яшашимиз даркорлиги, осон даромад топиш эмас, балки сабр қилиб ҳалол меҳнат қилсакгина ўйлаган мақсадларимизга эришишимиз, тинч ҳотиржамликда ҳаёт кечиришимиз, тонг саҳарда уйғониб оиламиз даврасида нонушта қилишимиз ва хизматни якунлаб мўжазгина Ватанимизга, жондан азиз ота-онамиз, фарзандларимиз бағрига қайтишимизни ўзи катта бахт эканлиги, бу бахни олисдан қидириш керак эмаслиги ҳақида айтиб ўтди.

Тадбир якунида ходимларни бурчига содиқлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноят ҳамда турли қонунбузарликлар содир этилишини олдини-олиш борасида тарбиявий, тушунтириш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш лозимлиги ҳақида соҳавий бўлим ва гуруҳларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Ф.Каримов

Андижон вилояти

божхона бошқармаси катта инспектори.