Хорижда

КОРОНАВИРУСДАН БОЛАЛАР ЎЛИМИ ЭНГ КЎП ҚАЙД ЭТИЛГАН МАМЛАКАТ МАЪЛУМ БЎЛДИ


06.09.2020   5940

Иллюстратив фото

Индонезияда SARS-CoV-2 коронавируси туфайли юзага келадиган асоратлар туфайли болалар ўлими даражаси дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бирига айланди.

“Jakarta Post” газетасининг ёзишича, мамлакатда 17 ёшгача бўлган 16 мингта ҳолатда SARS-CoV-2тасдиқланган. Улардан 145 нафари вафот этган.

Маълум бўлишича, айни пайтда мамлакатдаги ўлим коэффициенти ушбу хасталик сабаб энг кўп ўлим қайд этилган Америка Қўшма Штатларига қараганда 45 баравар юқоридир.

Ҳозирда республикада коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари рекорд даражада кўпаймоқда. Мамлакатда инфекцияни юқтирганлар сони 184 мингдан ошиб кетган. Қарийб 8 минг киши ушбу касаллик туфайли вафот этган.

Манба: xs.uz