Андижон 24

КОРОНАВИРУС ҚАЧОН БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ? БОШ ДАВЛАТ САНИТАРИЯ ИНСПЕКТОРИ САВОЛГА ЖАВОБ БЕРДИ


19.03.2020   1168

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, коронавирусни инсоният енгишга қодир. У бу ҳақда 17 март, сешанба куни, матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Анжуманда инспекцияси раҳбарининг маълум қилишича, коронавирус касаллиги 65 йил аввал аниқланган бўлиб, ушбу вирус табиатда бутунлай йўқ бўлиб кетмайди.

Демак биз коронавирусга яна рўбарў келишимиз мумкин. Лекин шу пайтгача одамларда бу касаллик чақирмаган бўлса, мана ҳозирги ҳолатдаги COVID-19 штаммпи одамларда ҳам касаллик чақириш мумкинлиги исботланди ва биз унга рўбарў келиб турибмиз.

Энг асосийси, коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқариш, уни бутунлай даволаб юбориш учун дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича бутун дунёда изланишлар кетмоқда. Менинг назаримда, COVID-19 вируси билан чақирилган касалликни енгишга инсоният қодир.

Ушбу пандемияни давомийлиги бўйича ҳар хил башоратлар айтилмоқда. Исботланган бир жиҳат борки, ҳаво ҳарорати қанча юқори ва ҳаво нечоғлик қуруқ бўладиган бўлса, ҳаводаги вируслар миқдори кескин камаяди. Умуман, ўткир респиратор касалликлар – грипп касаллиги ҳам коронавирус касаллиги ҳам мавсумий касаллик. Булар асосан куз, қиш ва баҳор мавсумларида бўлади.

Нурмат Отабеков, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари.

Манба: daryo.uz