ЖАМИЯТ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА БУ ЙИЛ 5 МИНГ ГЕКТАРДАН ОРТИҚ МАЙДОН ЭГИЛУВЧАН ҚУВУРЛАР ЁРДАМИДА СУҒОРИЛМОҚДА


15.07.2023   329

Бугун Қонликўл туманидаги “Ҳазиретли Дийҳан” фермер хўжалиги дасалисида эгилувчан қувур билан суғоришни ташкил қилиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди. Унда соҳа мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

– Мазкур фермер хўжалигининг 20 гектар пахта майдони кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида суғорилди, – дейди Қонликўл тумани ирригация бўлими бошлиғи М.Мамбетрзаев. – Туманимиз бўйича бугунги кунда 250 гектарга яқин ғўза майдонлари айнан ушбу усулда суғорилмоқда. Бугунги семинар давомида фермерларимизнинг ўзлари ҳам эгилувчан қувурлар ёрдамида суғоришнинг афзалликлари ҳақида маълумотларга эга бўлишди.