Андижон 24

ҚОИДАЛАР ОДАМЛАРНИНГ «ҚОНИ БИЛАН ЁЗИЛГАН». БУ ЎЙНАШАДИГАН «ТЕМА» ЭМАС — ИИВ РАДАРЛАР ҲАҚИДА


20.07.2021   917

Охирги вақтларда йўллардаги радарлар мавзуси трендга чиқди. Ушбу ҳолатга ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов ўз муносабатини билдирди.

«Шу мавзуни ортидан пиар қилаётганлардан илтимос, бирор нарса гапиришдан олдин тезлик оқибатида фарзандларидан айрилган ота-оналар, ўзлари ёки яқинлари ногирон бўлиб қолган болалар билан бир суҳбатлашиб кўринг.

Йўл ҳаракати қоидалари – сизу, бизга ўхшаган одамларнинг «қони билан ёзилган». Бу ўйнашадиган «тема» эмас», дейди у.

Манба: xs.uz