ЖАМИЯТ

"КИТОБЛАР КАРВОНИ" АНДИЖОНГА ЕТИБ КЕЛДИ


26.10.2020   5029

ХТВ томонидан "O‘zbekiston" нашриёт-матбаа ижод уйи билан ҳамкорликда ташкил қилинган "Китоблар карвони" республикадаги барча мактабларга юборилган эди. Куни кеча ўша карвон Андижонга ҳам етиб келди.

Эндиликда 72 номдаги буюк ёзувчи ва шоирларимизнинг асарлари, жаҳон адабиёти вакилларининг ноёб китоблари, Ўзбекистон тарихи, маданиятидан сўзловчи китоб-альбомларни вилоятдаги шаҳар ва туманларда жойлашган мактаблар педагогик жамоаси ҳамда ўқувчиларига тантанали равишда топшириш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.