Хорижда

ҲУШСИЗ УЧУВЧИНИНГ ПАРВОЗИ


15.05.2019   2406

Австралияда учувчи-стажёр 40 дақиқа давомида ҳушиз ҳолда ёлғиз ўзи самолётда парвоз қилди.

Бу ҳол учувчи Порт-Огаста аэропортидан Аделаиданинг Парафилд аэропортига рейсни амалга ошираётган пайтда рўй берган. Бюро маълумотларига кўра, парвоз олдидан учувчи яхши ухламаган, нонуштага фақат бир бўлак шоколад еган экан, холос.

Бошида оғриқ тургани сабаб учувчи автопилотни ёқиб қўяди. Диспетчерлар у билан боғланишга ҳаракат қилган, бироқ учувчи океан устидан учиб ўтаётганидагина ҳушига келади.

Содир бўлган воқеага қарамасдан учувчи самолётни ерга муваффақиятли қўндира олишга эришди.