ҲУДУДЛАРДАГИ ТАЙИНЛОВЛАР
01.11.2023 804
➖ Мухтор Ҳайитмурадов Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди;
➖ Нишон туманининг янги ҳокими этиб Ботир Тоғаев тайинланди. Бунгача у қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди;
➖ Анвар Каримов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари эди.