Андижон 24

ҲОКИМ ВА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ЗУДЛИК БИЛАН УЙИ ЁНГАН ФУҚАРО ХОНАДОНИГА ЕТИБ БОРДИЛАР


19.02.2021   2802

Фалокат оёқ остида бўлади – дея бежиз айтилмаган. Бугун Андижон туманидаги Жаҳонобод маҳалласи Жаҳонобод кўчасида яшовчи фуқаро хонадонида ёнғин содир бўлди ва уйига жиддий талофат етди. Туман ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев ва сектор раҳбари Абдулазиз Каримов зудлик билан ушбу хонадонга етиб бордилар.

-Энг муҳими ёнғиндан хонадон эгаларига зарар етмаганлигидир, – дейди туман ҳокими. –Уй-жой, молу давлат бари топилади. Бу ҳам бир синов.

Туман ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев хонадон эгалари билан суҳбатлашиб, қурилиш учун зарур бўладиган хом ашёлар ва бошқа камчиликларнинг ҳаммаси мутахассилар томонидан ўрганилиб, ёрдам тариқасида олиб берилишини айтди.

Андижон тумани ҳокимлиги

матбуот хизмати.