Андижон 24

ҲАЙВОНОТ БОҒИНИНГ «ЭРКАТОЙ» МЕҲМОНЛАРИ


24.04.2019   7771

Бугун Андижон тумани 26 мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларивилоят ҳокимининг ташаббуси ҳамдаИИБ вилоят йўл ҳаракати бошқармаси ва Ўзавтодарётранс кўмагидаАндижон шаҳрининг Хўжаобод тумани билан туташган Хидирша массивида қад ростлаганмаданий-кўнгилочар ҳайвонот боғига ташриф буюрдилар. Бу ҳақда «auz.uz» сайтига МТМ мудираси Дилнура Казиева маълум қилмоқда.


Унинг айтишича ҳайвонот боғига саёҳат нафақат болажонлар, балки катта ёшдагилар учун ҳам мароқли бўлди. У ердаги қафасларда турли жойлардан келтирилган ҳайвонлар жойлаштирилган. Африка илонлари, тимсоҳлар, шерлар, гавая макакалари, эму товуси (Австралия), ўрдак ва оққушлар шулар жумласидан. Ёпиқ павильонлар қушлар ва сув ости олами вакилларига мўлжалланган.

Ушбу гўшага ташриф буюрган болажонларнинг кўнгиллари қувонч ва шодликка тўлди. Жажжигина мурғак қалб эгалари атрофга теран нигоҳ билан қарар экан, уларнинг ҳайвонлар хақидаги тасаввурлари ҳақиқатга айланди.

Бир сўз билан айтганда кичкинтойлар ҳайвонот боғининг «эркатой» меҳмонлари бўлдилар.