Андижон 24

ҲАРИДОРЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БАЙРАМНИ КЎТАРИНКИ РУХДА ЎТКАЗИШГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРАДИ


28.08.2019   2184

Кунлар ўтгани сайин Мустақиллигимизнинг 28 йиллик тантаналари ҳам тобора яқинлашмоқда. Ана шу сабабли вилоятимиздаги деҳқон (озиқ-овқат) ва савдо комплексларига савдо-сотиқ учун келувчилар сони ҳар қачонгиданда кўпайгани кузатилмоқда. Бу эса фуқаролар хафсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини англатади.

Президентимизнинг байрамни юқори кайфиятда ўтказиш бўйича қабул қилган қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан деҳқон бозорлари қошида шаҳар ва туман ҳокимликлари, ёнғин хафсизлиги хизмати, давлат санитария эпидемиология назорати маркази, электр тармоқлари корхонаси ва тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат махсус штаблар ташкил этилиб, йўлга қўйилди.

Шунингдек, рўй бериши мумкин бўлган турли салбий оқибатларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳамда озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар ҳамда аҳоли иштирокида ўқув машғулотлари, турли рейд тадбирлари ўтказилди.

Бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан шахсий автомобилларида бозор-учарга келадиган фуқароларимиз билан суҳбатлар ўтказиб, автомобилларни белгиланган бозорлар атрофидаги автотураргоҳларга қўйишлари лозимлиги айтилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси матбуот хизмати.