Андижон 24

ҲАРБИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВ


02.12.2020   1671

Бугунги кунда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил ҳаётга тайёрлашда ҳарбий хизматларнинг ҳамкорлиги беқиёс.

«Ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги» доирасида Андижон туманидаги 26-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмга ташриф буюрдилар.

У ерда жажжи Ватан ҳимоячилари учун замонавий қурол-яроқ, кузатув мосламалари, алоқа воситалари кўргазмаси ҳамда ҳарбий хизматчилар фаолиятини тарғиб этувчи видеороликлар намойиш этилди.