Андижон 24

«ҚАРИ ҚИЗ» ИТАЛИЯДА ШУҲРАТ ҚОЗОНДИ


05.02.2019   1102

Ўзбекистонда етиштирилган қовун халқаро танловда музқаймоқ учун энг яхши маҳсулотлардан бири деб топилди.

«Podrobno.uz»да ёзилишича, Италия музқаймоқ ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (SIGA) ташаббуси билан илк бор «Музқаймоқнинг жаҳон мероси» (Gelato World Heritage) халқаро танлови бўлиб ўтди. Музқаймоқ тайёрлашда фойдаланиладиган, бошқа мамлакатларга хос бўлган мева ва ўзига хос маҳсулотлар танловда иштирок этиш шартига киритилди. Сирдарё вилоятида етиштирилган қовунларнинг учта қишки нави —«қари қиз», «қирқма», ва «қора қанд» унда иштирок этди.

Танловда Ўзбекистонда етиштирилган қовун ҳидли музқаймоқ иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин Американинг ерёнғоқли, учинчи ўрин эса манголи Миср музқаймоқларига берилди.