ЖАМИЯТ

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!


30.10.2021   877

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ҳамда эҳтимолий ёғингарчиликлар сабабли, табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли, шунингдек, кундалик ҳаётда иситиш мосламаларидан фаол фойдаланишнинг ошиши кутилмоқда.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фуқаролардан ёпиқ газ ускуналари, хусусан, газ плиталари, иситиш ва иссиқ сув ускуналари ҳамда дудбуронлардан фойдаланишдан олдин уларга техник хизмат кўрсатиш кераклигини сўрайди.

Шуни ёдда тутиш керакки, ис гази билан заҳарланиш, ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмаси ва бошқа шунга ўхшаш ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар кўпинча қўлбола иситиш мосламалари (“таракан” печкаси, “қозонли печка”, “сандал”), шунингдек, бинолардаги ҳаво кириш-чиқиш тизимидаги (вентиляция) ва дудбўронларнинг носозликлар туфайли содир бўлади.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ халқимизни иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилиш лозимлиги ҳақида илтимос қилади.

Агар сизда газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келганда, кеча-кундуз ишловчи 1104 Call-марказига, 104 авария-диспетчерлик хизматига, шунингдек, туман, шаҳар ва вилоят газ таʼминоти ташкилотларининг телефон рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади. Шунингдек, сиз “Facebook” ижтимоий тармоғининг “Газ таъминоти муаммолари ва ҳал қилиш йўллари” ҳамда “Ўзбекистон уй-жой коммунал хўжалиги” ижтимоий гуруҳларида мурожаат қолдиришингиз мумкин.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖюртимиздаги ҳар бир оилага, ҳар бир хонадонгаилиқлик, эзгулик ва фаровонликтилайди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати