ЖАМИЯТ

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР


31.10.2021   896

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича ўринбосари Зафарбек Қаҳҳаров вилоятнинг чекка ҳудудларида бўлиб, истеъмолчиларга етказиб берилаётган газ сифати, миқдори ва онлайн тизимнинг ишлаши билан танишди.

Дастлаб Булоқбоши туманидаги “Қашқар” МФЙ ўрамидаги аҳоли хонадонларига кирилди. У ерда ID карталарнинг ишлаши, назорат тарозилари ва етказиб берувчи чилангарларнинг муомала маданияти ҳақида фикрлар алмашилди. Истеъмолчилар билан суҳбатда карталардан фойдаланиш қоидалари яна бир бор эслатиб ўтилди. Шунингдек, маиший газ баллондан фойдаланиш, ошхонадаги газ жиҳозлари, газ плитаси ва баллон оралиқ масофаси ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

Шу куни мана шундай учрашувларда Хўжаобод туманидаги “Тош ота” МФЙ ҳамда Жалақудуқ туманидаги “Янги кўрпа” МФЙдаистеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, суюлтирилган газ етказиб беришдаги онлайн тизим ҳамда унинг аҳамияти ҳақида аҳолига маълумотлар берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати