Сайлов - 2021

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН САЙЛОВЧИЛАР ФАОЛЛИГИ


24.10.2021   1089

Сиёсий жараёнда аҳоли барча қатламларининг фаол иштирокини таъминлаш, айниқса, имконияти чекланган, ногиронлиги бор фуқароларнинг сайлаш ҳуқуқидан тўлақонли фойдаланишларига қаратилган чора-тадбирларни кузатиб хурсанд бўляпман.

2016 йили бўлиб ўтган Президентлик сайловида илк бор бармоқлар ёрдамида ўқишга мўлжалланган релеф-нуқтали ёзувлар – брайль алифбосидаги бюллетен-трафаретлардан фойдаланган эдик. Бу биз учун ўз танловимизни шахсан ўзимиз амалга ошириш имконини берди.

Ҳар бир сайловчи ўз овозига эга. У ўғлим, турмуш ўртоғим бўлсин, бир оилада яшасак ҳам бошқанинг танловига фикр билдиришга ҳаққим йўқ.

Аёлим икковимиз ҳам 1-гуруҳ ногиронимиз. Асака тумани Камолот маҳалласида яшаймиз. Тўрт мучаси саломат одамлардай ҳаракат қилишга, доим биринчилардан бўлишга интиламан. Бугун эрта тонгдан икки ўғлим, келиним ҳамроҳлигида 214-сайлов участкасига бориб, сиёсий тадбирнинг фаол иштирокчиларидан бўлдик.

Конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиб, муносиб номзодга овоз бердим. Ўйлайманки,мен танлаган номзод юртимизнинг эртанги тараққиёти йўлида бор салоҳиятини сафарбар этади.

Набижон МАМАЖОНОВ,

Асака тумани.