Андижон 24

ИЧИМЛИК СУВИДАН БЎЛГАН ҚАРЗДОРЛИКНИ СЎНДИРИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА


17.11.2023   1633

Шу кунларда республикамизда тоза ичимлик суви истеъмолчилари томонидан юзага келган қарздорликларни ундириш борасидаги ишлар давом этмоқда. Жумладан, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан истеъмолчиларга қарздорликнинг салбий оқибатлари хусусида тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Шу билан бирга назорат тадбирлари ҳам ташкил этилмоқдаки, унинг натижасида қарздор корхона-ташкилотларнинг истеъмолчилик мажбуриятига бўлган масъулияти янада оширилмоқда. Навбатдаги назорат тадбири Андижон шаҳрида бўлиб ўтди.

-Унда ўндан зиёд корхона ва ташкилотлар томонидан фойдаланилмаган тоза ичимлик суви учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаётганлиги аниқланди, -дейди “Андижон сув таъминоти” МЧЖ раҳбарининг ўринбосари Ойбек Мамажонов. –Ачинарли томони шундаки, уларнинг ҳар бири ўн миллион сўмдан зиёд миқдордаги тўловни амалга оширмаганлар. Ўрганиш давомидауларнинг аксарияти ноқонуний тармоқдан фойдаланганлиги аниқланди. Тадбир давомида ноқонуний уланишлар бархам топиб, қарздорликни ундириш чораси кўрилди.

Айтиш жоиз, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 120 марта ана шундай назорат тадбирлари ўтказилди. Бунинг натижасида жами 230.952.000 сўмдан иборат тўланмаган тўловларнинг ундирилишига эришилди.

Саминжон ҲУСАНОВ