Ижод гулшани

Хуш келибсан, Наврўзим!


12.03.2018   373

Шамолдайин елиб кел,

Юртимга бахт олиб кел,

Кўриб қувонсин кўзим,

Хуш келибсан, Наврўзим!

Шўх яллалар авжида,

Карнай-сурнай мавжида,

Назм айлай дил сўзим,

Хуш келибсан, Наврўзим!

Борлиқ аста уйғонар,

Майсажонлар қувонар,

Қирлар тўла қўй-қўзим,

Хуш келибсан, Наврўзим!

Катта кичик шод, ҳуррам,

Гўзал айём – хушҳол дам,

Бахтимдан шодман ўзим,

Хуш келибсан, Наврўзим!

Қуёш нурин тафтидан,

Ҳамюртларим бахтидан,

Гулгун ёнар гул юзим,

Хуш келибсан, Наврўзим!

Қайнайди дошқозонлар,

Файзли хонадонлар,

Этгум барчага таъзим

Хуш келибсан, Наврўзим!

Дилфуза АБДУЛЛАЕВА,

Жалақудуқ туманидаги 19-мактаб ўқитувчиси