Андижон 24

«ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН БИР ҚАТОРДА ЭРКАКЛАР ТЕНГЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМ МУҲИМ МАСАЛАГА АЙЛАНДИ»


13.11.2020   1835

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ташаббуси билан мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, муаммолар ва таклифларга бағишланган Матбуот анжумани бўлиб ўтди. Вилоятдаги давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, мавжуд партия вакиллари, ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирокида бўлиб ўтган тадбирдавилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шахло Солиеванинг, нафақат, республикамизда, балки, Андижон вилоятида мавзуга доир масала юзасидан олиб борилган ишлар юзасидан маърузаси тингланди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек,вилоятда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мавжуд 1 млн. 544 минг нафар хотин-қизларнинг 650 минг нафари 30 ёшдан юқори бўлган аёллардан иборат бўлиб, уларни уй-жой билан таъминлаш, даромад манбаига эга қилиш, ҳуқуқий-ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида хатлов ишлари ташкил этилган. Айни пайтда бу ҳаракат 70 фоизга бажарилган бўлиб, хатлов давомида хотин-қизлар масалсига оид муаммолар кўзга яққол ташланмоқда. Мисол учун, Қирғизистон Республикаси билан чегара ҳудудда жойлашган Қўрғонтепа туманида 30 ёшдан юқори бўлган аёллар сони 48 минг нафарни ташкил этгани ҳолда, уларнинг орасида қўшни давлатдан келин бўлиб тушганлар ва шу сабаб билан фуқаролик паспортига эга бўлолмаётганлар сони кўпчиликни ташкил этади. Бу каби ҳолатни вилоятнинг 65 та МФЙда кузатиш мумкин.Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг битта хонадонида уч-тўртта оиланинг истиқомат қилиши ҳам аёллардаги муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.Айни пайтда вилоятнинг 60 минг нафардан зиёд хотин-қизларичет мамлакатларда меҳнат қилаётганлиги ва 40 мингдан зиёд хориждан қайтган опа-сингилларнинг мавжудлиги уларни келгусида ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масаласи кўндаланг турганлигидан далолатдир. Вилоятдаги 60 та МФЙда хотин-қизлар билан боғлиқ қонунбузилиши ҳолатларининг мавжудлиги ёҳуд аёлларнинг оилада, меҳнат жойида, жамоат даврасидазўравонлик таъсирига тушиб қолаётганлиги ҳудудларда зудлик билан гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ишларни жонлантириш, бунинг учун энг аввало, тарғибот ва ташвиқот ишларига катта эътибор қаратиш, фуқароларнинг мавзуга доир ҳуқуқий билимини ошириш лозим.

-Гендер тенглик, деганда фақат, хотин-қизлар тенглигини тушунмаслик керак,-дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси Матлубахон Ғаниева. –Бугун жамиятда эркаклар тенглигини таъминлаш ҳам асосий масалалардан бирига айланган. Мисол учун, республикамиздаги тиббиёт ёки маориф соҳасида фаолият юритаётганларнинг 70 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Бу эса айниқса, таълим-тарбия жараёнида эркакларнинг нечоғли аҳамияти катта эканлигини исботламоқда.

Матбуот анжумани якунида бу борада олиб борилаётган ишлар юзасиданҳар чоракда Матбуот анжумани ташкил этишга келишиб олинди.